Президент қарорига мувофиқ, ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь — Ëшлар куни ва «Ëшлар форуми» доирасида спортнинг 9 та тури бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақалари ўтказилади. Бу орқали йил охиригача 6 млн нафар ёшларни спорт билан қамраб олиш режа қилинган. Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари, қолаверса, мактаб ва ОТМлар доирасида ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади.
Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг